Maxfiylik siyosati

Мен, ФИШ, ушбу орқали менинг шахсий маълумотларимни «FUTURE OPEN TECHNOLOGY GROUP» МЧЖ («FUTURE OPEN TECHNOLOGY GROUP» МЧЖ, Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Афросиёб кўчаси, 8-уй, СТИР:306687969) томонидан қайта ишлашга, шу жумладан, уларни йиғиш, сақлаш, янгилаш, аниқлаш, ишлатишга, менинг мижоз ва шахсий маълумотлар субъекти сифатида тўлов лаёқатим ва ишончлилигимни текшириш учун кредит тарихини сўровлаш ва шакллантиришга, уларни кейинчалик бўлиб-бўлиб тўлаш учун «OPEN» картаси чиқариш мақсадида «AGROBANK» АТБ га (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг банк операцияларини амалга оширишга 2021 йил 25 декабрдаги 78-сонли лицензияси) беришга розилигимни тасдиқлайман.

    1. Шахсий маълумотларни қайта ишлаш «FUTURE OPEN TECHNOLOGY GROUP» МЧЖ томонидан қуйидаги мақсадларда амалга оширилади:

        a. мижозни идентификация қилиш/соддалаштирилган идентификация қилишни ўтказиш, шу жумладан, кейинчалик бўлиб-бўлиб тўлаш учун «OPEN» картаси чиқариш мақсадида ҳам;

        b. мижознинг тўлов лаёқати ва ишончлилигини текшириш;

        c. «FUTURE OPEN TECHNOLOGY GROUP» МЧЖ томонидан кўрсатиладиган хизматлар тўғрисида мижозни ўз вақтида хабардор қилиш ва хамкорлар билан биргаликда мижозлар учун маркетинг акциялари ўтказиш;

        d. мижозни ўз хамкорларининг аниқ мижозлари базасига киритиш, шу жумладан, мижозни ўтказилаётган реклама акциялари тўғрисида қонунга зид бўлмаган ҳар қандай усуллар билан хабардор қилиш учун;

        e. хамкорлардан мижоз тўғрисидаги маълумотни тезкор олиш билан боғлиқ хизматларга эга бўлиш;

        f. мижоз билан алоқани амалга ошириш, шу жумладан, хабарномалар, сўровлар ва «OPEN» сервисларидан фойдаланишга доир ахборотни жўнатиш;

        g. «OPEN» сервислари сифатини яхшилаш;

        h. шахссизлантирилган маълумотлар асосида статистик ва бошқа тадқиқотлар ўтказиш.

        a. фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили, ойи, санаси ва туғилган жойи;

        a. фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили, ойи, санаси ва туғилган жойи;

        b. яшаш манзили;

        c. почта манзили;

        d. шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг рақами ва серияси;

        e. солиқ тўловчининг идентификация рақами;

        f. маълумоти ва мутахассислиги тўғрисида маълумотлар;

        g. жисмоний шахснинг шахсий идентификатори;

        h. суғурта бадаллари;

        i. солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорлиги;

        j. жамғариб бориладиган пенсия бадаллари суммаси;

        k. меҳнат фаолияти тўғрисида маълумотлар;

        l. банк карталари маълумотлари, шунингдек, банк карталари бўйича пул маблағларининг ҳар қандай ҳаракати;

        m. мижоз қурилмасидан, шу жумладан cookies, автоматик равишда узатиладиган маълумот;

        n. уй, иш, мобил телефонлари, электрон почта манзили, фотосуратлар;

        o. паспорт маълумотларининг скан-нусхалари;

        p. мижознинг даромад манбалари ва мол-мулки, скоринг тўғрисидаги маълумотлар;

        q. мижознинг кредит мажбуриятлари тўғрисида, шу жумладан, илгариги мажбуриятлари тўғрисида ҳам маълумотлар;

        r. очиқ манбалардаги маълумотлар, шахсий маълумотлар субъекти томонидан «Интернет» тармоғи орқали оммавий тақдим етилган ҳар қандай шахсий маълумотлар;

        s. умум мавжуд манбалардаги шахсий маълумотлар (шу жумладан фотосуратлар, оилавий аҳволи, туғилган куни, туғилган шаҳри, қариндошлик алоқалари, уй манзили, абонент рақами, маълумоти тўғрисида ахборот ва б.);

        t. кўрсатилган мақсадлардаги бошқа зарур маълумот.

    3. Мен ушбу орқали «FUTURE OPEN TECHNOLOGY GROUP» МЧЖ га, менинг шахсий маълумотларимни, менга мижоз сифатида тўлов хизматлари, скоринг ва тўлов лаёқатини таҳлил этиш мақсадида учинчи шахсларга ўтказишга, шунингдек, шахсий маълумотларни трансчегаравий (Европа Иттифоқига кирувчи мамлакатлар, АҚШ, Исроил, МДҲ мамлакатларига) узатишга ўз розилигимни ва рухсатимни бераман. Учинчи шахслар (шу жумладан, Ўзбекистон Банклари, myID тизими, кредит бюроси, бироқ бу билан чекланмасдан) хизматларни кўрсатиш мақсадида, улар томонидан қайта ишлаш вақтида шахсий маълумотларнинг махфийлигини ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига риоя қилинган тақдирда, шахсий маълумотларни ушбу Розиликда кўрсатилган усулларда қайта ишлаш ҳуқуқига эга.

    4. Мен шунга розиманки, «FUTURE OPEN TECHNOLOGY GROUP» МЧЖ менинг шахсий маълумотларимни автоматизация воситаларидан фойдаланиб ёки улардан фойдаланмасдан ўтказиладиган ҳаракат (операция) ёки ҳаракатлар (операциялар) тўплами орқали олади ва қайта ишлайди, шу жумладан, шахсий маълумотларни йиғиш, ёзиб олиш, тизимлаштириш, тўплаш, сақлаш, аниқлаш (янгилаш, ўзгартириш), чиқариб олиш, ишлатиш, узатиш (тарқатиш, тақдим этиш, жоизлик), шахссизлантириш, блоклаш, кетказиш, йўқ қилиш.

    5. Мен шунга розиманки, менинг шахсий маълумотларимни мутлақо автоматик равишда қайта ишлаш асосида менга нисбатан қарорлар қабул қилиниши мумкин, ва менга ушбу билан қуйидагилар тушунтирилганлигини тасдиқлайман.

       a. Шахсий маълумотларни мутлақо автоматик равишда қайта ишлаш вақтида қарор мен томонимдан тақдим этилган ахборотни, шунингдек, мен тўғримда бошқа манбалардаги жоиз ахборотларни «FUTURE OPEN TECHNOLOGY GROUP» МЧЖ томонидан белгиланган меъзонлар бўйича йиғма баҳолаш асосида қабул қилинади.

       b. Шахсий маълумотларни мутлақо автоматик равишда қайта ишлаш оқибатлари мен билан фақат маълум шартларда фуқаровий-ҳуқуқий муносабатларга киришишга розилик, ёки фуқаровий-ҳуқуқий муносабатларга киришишни тўлиқ ёки қисман рад этиш, ёхуд мен билан амалдаги фуқаровий-ҳуқуқий мунсабатларни давом эттиришни рад этиш (шу жумладан, муддатидан олдин ҳам) бўлиши мумкин.

       c. Шахсий маълумотларни мутлақо автоматик равишда қайта ишлаш асосида қабул қилинган қарорга менинг розилигим бўлмаган тақдирда, мен ўз раддиямни «FUTURE OPEN TECHNOLOGY GROUP» МЧЖ нинг интернет тармоғидаги расмий сайтида мавжуд бўлган боғланиш маълумотларидан фойдаланиб, изҳор этиш ҳуқуқига эгаман. «FUTURE OPEN TECHNOLOGY GROUP» МЧЖ менинг раддиямни Ўзбекистон Республикасининг «Шахсий маълумотлар тўғрисида»ги 2019 йил 2 июлдаги ЎРҚ-547 – сонли қонунига мувофиқ муддатларда кўриб чиқиб менга ёзма хабарнома жўнатиши шарт.

       d. Мен ўзимнинг ҳуқуқларим ва қонуний манфаатларимни ҳимоялаш учун ваколатли давлат органларига ва Ўзбекистон Республикаси судларига Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда мурожаат қилиш ҳуқуқига эгаман.

    6. Мен шахсий маълумотлар субъекти сифатида ўз ҳуқуқларим, хусусан, қуйидагилар тўғрисида хабардор қилинганимни тасдиқлайман:

        a. «FUTURE OPEN TECHNOLOGY GROUP» МЧЖ дан менинг шахсий маълумотларимни қайта ишлаш бўйича ахборот олиш (шу жумладан, шахсий маълумотларга ишлов бериш фактини тасдиқлаш, ҳуқуқий асослар, қайта ишлаш мақсадлари, қайта ишлаш муддатлари, сақлаш муддатлари, шахсий маълумотларни эгасининг ва/ёки операторнинг топшириғига мувофиқ қайта ишловчи шахснинг манзили, Ўзбекистон Республикасининг «Шахсий маълумотлар тўғрисида»ги 2019 йил 2 июлдаги ЎРҚ-547 – сонли қонунида кўзда тутилган бошқа маълумотлар»);

        b. Агар шахсий маълумотлар тўлиқ эмас, эскирган, ноаниқ, ноқонуний олинган ёки айтилган қайта ишлаш учун зарур бўлмаган ҳолларда, шунингдек, ўз ҳуқуқларини ҳимоялаш учун қонунда кўзда тутилган чоралар кўришни «FUTURE OPEN TECHNOLOGY GROUP» МЧЖ дан ўз шахсий маълумотларини аниқлашни, уларни блоклаш ёки йўқ қилишни талаб этиш;

        c. шахсий маълумотларни қайта ишлашга розилигини ҳар қандай вақтда ёзма ариза бериш орқали чақириб олиш;

        d. «FUTURE OPEN TECHNOLOGY GROUP» МЧЖ да, шунингдек, учинчи шахсда ўз шахсий маълумотлари мавжудлигини ҳамда уларнинг таркибини билиш;

        e. «FUTURE OPEN TECHNOLOGY GROUP» МЧЖ дан ўз шахсий маълумотларига жоизлик тақдим этиш шартлари тўғрисида ахборот олиш;

        f. ўз шахсий маълумотларига нисбатан бўлган ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоялаш масалалари бўйича ваколатли давлат органлари ва/ёки судларга мурожаат қилиш;

        g. «FUTURE OPEN TECHNOLOGY GROUP» МЧЖ га, шунингдек, учинчи шахсга ўз шахсий маълумотларини оммавий манбаларда тарқатишга розилик бериш.

        h. Ўзбекистон Республикасининг «Шахсий маълумотлар тўғрисида»ги 2019 йил 2 июлдаги ЎРҚ-547 – сонли қонунига мувофиқ «FUTURE OPEN TECHNOLOGY GROUP» МЧЖ менинг шахсий маълумотларимни қайта ишлаш ҳуқуқига эга эканлиги, шунингдек, «FUTURE OPEN TECHNOLOGY GROUP» МЧЖ  менинг шахсий маълумотларимни уларга ноқонуний ва/ёки тасодифан жоизликдан, йўқ қилиш, ўзгартириш, блоклаш, нусха олиш, тақдим этиш, тарқатишдан, ҳамда шахсий маълумотларга нисбатан бошқа ҳаракатлардан ҳимоялаш учун зарур бўлган ҳуқуқий, ташкилий ва техник чораларни кўриши менга тушунарли.

   7. Шахсий маълумотларни қайта ишлашга розилик муддатсиз амал қилади.

   8. Мен шахсий маълумотларимни қайта ишлашга, шу жумладан, «FUTURE OPEN TECHNOLOGY GROUP» МЧЖ мобил иловасига «FUTURE OPEN TECHNOLOGY GROUP» МЧЖ сервисида рўйхатдан ўтган вақтда менга тегишли мобил телефон рақамига юборилган бир марталик рақамли код орқали ва/ёки «FUTURE OPEN TECHNOLOGY GROUP» МЧЖ мобил иловасига ушбу кодни киритгандан кейин ўз анкетамни «Open» картаси олишга жўнатиб мустақил кириш билан, ушбу розилигимни мустақил равишда беришимни тасдиқлайман.

   9. Jismoniy shaxs MyID biometrik identifikatsiya tizimi orqali shaxsni identifikatsiya /autentifikatsiya qilish bo‘yicha harakatlarni amalga oshirayotganda “Davlat axborot tizimlarini yaratish va qo‘llab-quvvatlash bo‘yicha Yagona integrator UZINFOCOM” MChJ (keyingi o‘rinlarda – UZINFOCOM deb yuritiladi)” tomonidan quyidagi shaxsiy ma’lumotlarni qayta ishlashga rozilik beradi:

        a. jismoniy shaxs o'zi haqida o'zi taqdim etgan shaxsiy ma'lumotlar:

        pasport seriyasi va raqami / jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JShShIR);

        tug'ilgan kuni;

        b. vakolatli davlat organlarining axborot tizimlariga so‘rov yuborish yo‘li bilan olingan shaxsiy ma’lumotlar:

        raqamli fotosurat;

        JShShIR;

        pasport seriyasi va raqami;

        tug'ilgan kuni;

        pasport berilgan sana;

        pasportning amal qilish muddati;

        familiyasi, ismi, otasining ismi davlat tilida (lotincha);

        ingliz tilidagi familiyasi, ismi;

        jinsi;

        pasport berilgan joy

        hayot holati;

        tug'ilgan mamlakati;

        tug'ilgan joyi;

        millati;

        fuqaroligi;

        yashash joyida ro'yxatdan o'tganlik to'g'risidagi ma'lumotlar;

        soliq to'lovchining identifikatsiya raqami (STIR);

    c. jismoniy shaxsni identifikatsiya/autentifikatsiya qilish jarayonida UZINFOCOMga avtomatik tarzda uzatiladigan ma’lumotlar: jismoniy shaxs mobil qurilmadan foydalanganda- mobil qurilmaning modeli, operatsion tizim versiyasi, mobil qurilmaning noyob identifikatorlari va mobil maʼlumotlar tarmogʻidagi maʼlumotlar kabi mobil qurilma haqidagi maʼlumotlar; amalga oshirilgan harakatlarning ma'lumotlari va holati (sanasi, vaqti, muvaffaqiyatli, muvaffaqiyatsiz va boshqalar), shuningdek, identifikatsiya / autentifikatsiya qilish bo'yicha shaxsning harakatlari bilan bog'liq boshqa ma'lumotlar.